МТРКнинг 2025 йилга мўлжалланган бюджети 1,6 баробарга ошиб, 881,3 млрд сўмга етди. Унинг вазифаси одамлар онгида демократик қадриятларни шакллантириш, ислоҳотларни ёритиш ва бошқалардан иборат. Мамлакат ички ва ташқи сиёсатини холис ёритиш учун масъул бўлган ЎзА бюджети ҳам кўпайди.
Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Асосий солиқ ставкалари сақланиб қолди, бироқ бир қатор маҳсулотлар учун акциз солиғи ва қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўзгарди. Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинди.
2025 йил 1 январдан бошлаб бино ёки автомобилни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара ставкалари оширилди. Халқ депутатлари кенгашлари ижара ставкаларига оширувчи коэффициентларни қўллашлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон Туркманистондан юк машиналарини олиб кириш учун йиғимларни 80−100 долларга оширди. Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Озарбайжон учун юк транспортининг бўлиш вақти бўйича табақалаштирилган тарифлар жорий этилди. Эрон учун ставка нолга тенглаштирилди.
2025 йилда Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни инфляциядан паст бўлмаган даражага ошириш режалаштирилмоқда (инфляция прогнози 7 фоиз). 2024 йилда иш ҳақи ва пенсияларни ошириш учун режалаштирилганидан камроқ маблағ ажратилди.
Бюджетнома лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун тўловни қайтариш режалаштирилмоқда (2022 йилда бекор қилинганди). 2−11-синф ўқувчилари учун тўлов ҳар бир тўплам учун 80 минг сўмни ташкил қилиши мумкин. Бу бюджетга юкламани тахминан 376 млрд сўмга камайтириши кутилмоқда.
2030 йилгача Ўзбекистон ЯИМни 200 млрд долларга етказиш режалаштирилган, бу аввалги (160 млрд доллар) прогноздан кўпроқ, деди Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари. Инфляцияни 5 фоизгача пасайтириш мақсадига 2027 йилда эришилиши кутилмоқда, бу эса Марказий банк прогнозидагидан кечроқ.
Президент 2025 йилги бюджет параметрларини муҳокама қилди. Унда рақамлаштириш, сунъий интеллект ёрдамида харажатларни оптималлаштириш ва даромадни ошириш муҳимлиги айтилди. Экспортни 25 фоизга етказиш, маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлаш режа қилинди. Янги йилда 78 туман ўзини ўзи қоплашга ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг